22 октябрь: куннинг муҳим янгиликлари қисқа хабарларда
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда эълон қилинган муҳим вa долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
•Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказди.
•Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди.
•22 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизда 4 миллион 630 минг тонна пахта ҳосили йиғиб олинди. Терим режаси 103 фоизга бажарилди.
•Бухоро шаҳрида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган яширин нарколаборатория фош этилди.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқубжон Мелибоев, ЎзА