Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури ҳамда “Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан ҳукуматнинг ҳисоботини эшитди.

Маълум қилинишича, Давлат дастурида 2023 йил давомида бажарилиши лозим бўлган жами 443 та топшириқдан 357 таси тўлиқ бажарилди. 42 тасининг ижроси юзасидан ишлаб чиқилган тегишли ҳужжат лойиҳалари Президент Администрациясида, 4 таси Олий Мажлис Сенатида ҳамда 7 таси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, 33 тасининг ижро муддати белгиланган тартибда узайтирилган. 

Фракция аъзолари Давлат дастури ижросига партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ёндашдилар. Қайд этилганидек, Давлат дастурида инсон капиталини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича кўплаб вазифалар белгиланган. 

Хусусан, мактабгача таълим соҳасида белгиланган вазифалар ижроси натижасида қамров даражаси 74 фоиздан ошди. Мактабга тайёрлов гуруҳларига қамров эса 93 фоизга етди. 563 та мактабда қурилиш ишлари якунига етказилиб, 118 минг 600 та янги ўқувчи ўрни яратилди. Нодавлат таълим ташкилотлари сони эса 449 тага етказилди. Мактабларга 500 нафар хорижий мутахассислар жалб этилди. Шунингдек, 2023 йил давомида 18 минг 16 ўринли талабалар турар жойлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллиондан ошириш ҳамда хорижий туристлар сонини 9 миллион нафарга етказиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Туризм соҳасида банд бўлган аҳоли сонини ошириш мақсадида ҳудудларда 170 та жойлаштириш воситалари, 410 та оилавий меҳмон уйлари ҳамда 821 та туристик корхона фаолияти йўлга қўйилди. Натижада 69 минг иш ўрни яратилди. 

Муҳокамалар давомида фракция аъзолари қатор йўналишлар бўйича аниқлаштирувчи саволларни ўртага ташлади ҳамда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2023 йилги Давлат дастури қандай ижро этилди?