Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий энерготежамкор корхона
18:50 / 2023-09-28

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида барпо этилган “Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси” мамлакатимиздаги энг замонавий иссиқлик электр станцияси ҳисобланади. 2019 йил август ойида ишга туширилган корхонанинг энерготежамкор технологияларга асосланган иккита энергоблокида ҳозирги кунда суткасига ўртача 20,0 миллион kW/h электр энергияси ишлаб чиқарилиб, мамлакатнинг Ягона энерготизимига узатилмоқда.

“Тўрақўрғон ИЭС” юртимиздаги ўхшаш станциялари олдидаги устунлиги унинг замонавий автоматлаштириш стандартларига мувофиқлигида яққол кўринади. Станциядаги диспетчерлик назорати ва маълумотларни тўплаш тизими (“SCADA”) кенг қамровли ва юқори унумдорликка эга интеграциялашган платформа ҳисобланади. У ишлаб чиқаришга оид барча маълумотларни онлайн режимида тўплаш, қайта ишлаш, кузатиш ва таҳлил қилиш ишларини бажаради.  

Ушбу тизим линияларни тезкор бошқаришга, юқори вольтли линиялардаги авария вазиятларини аниқлашга, ёнғинга ва бошқа шу каби аварияларга қарши чораларни ўз вақтида қўллашга ёрдам беради. Шунингдек, экологик назорат, қўриқлаш ва видеокузатувнинг илғор ва ишончли тизимлари, киберхавфсизликнинг замонавийлиги жорий қилинган.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири.