Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг “Қиёмат” ҳикояси композициясига чизгилар

Сабина Зайниддин қизи БЕРДИЕВА талаба Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Тошкент, Ўзбекистон e-mail: berdiyevasabina8@gmail.com
Aннотация
Ушбу мақолада мустақиллик даври ижодкорларидан бири Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг “Қиёмат” ҳикояси ҳақида сўз юритилади. Ёзувчи ижодида диний-маърифий мавзунинг ўрни, образ яратишда адиб услубий маҳорати масаласи таҳлил қилинади. Шунингдек, адиб ҳикоясининг композицион ўзига хослиги, сарлавҳа ҳамда бадиий пейзаж, сўнгги жумла поэтикаси каби масалалар ўрганилади. Бундан ташқари ҳикоя тили ва унда келтирилган хронотопга ҳам алоҳида тўхтаб ўтилади.
Таянч сўзлар: ҳикоя, сарлавҳа, композиция, хронотоп, бадиий пейзаж, образ, услуб, жанр, сўнгги жумла.