Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар учун турар жойга онлайн жойлашиш имконини берувчи хизмат ишга туширилди
15:17 / 2023-08-20

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, давлат олий таълим муассасаларининг талабалари турар жойга онлайн жойлашиш имконига эга бўлди.

Мазкур хизмат 2023 йил Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz сайтида ишга туширилди.

Эндиликда, талабаликка тавсия этилган барча абитуриентлар давлат ОТМларининг талабалар тураржойига жойлашиш учун Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали электрон ариза юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мазкур хизматдан тест синовларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилингандан сўнг фойдаланиш мумкин. Боиси платформага биринчи босқич талабалари ҳақидаги маълумотлар мандат натижалари асосида киритилади.

ЎзА