Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ: тизимдаги хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди
21:07 / 2023-11-06

«Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан соҳа ходимлари ўртасида турли тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этиш яхши анъанага айланган.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни олдидан тизимдаги хотин-қизлар ўртасида «Бошқарув раиси кубоги» учун спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу спорт байрами доирасида қатор тадбирлар ташкил этилди. Улар иссиқлик электр станциялари хотин-қизлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ўзаро фикр алмашиш, ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилди. 

– Мазкур тадбирларда иссиқлик электр станцияларидан жами 120 га яқин хотин-қиз иштирок этди, – дейди «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари Темурбек Бекмирзаев. – Улар спортнинг волейбол, баскетбол, шахмат-шашка турларида ўзаро куч синашди. Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Спорт форуми “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги кўчат экиш ишларига уланиб кетди.

ЎзА