English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий давлатга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
22:39 / 2023-08-20

Фуқаро О.Ю. фуқаро Қ.И.ни 12 минг АҚШ доллари эвазига Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, олдиндан 48 миллион сўм ва 2 минг АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, шунингдек, О.Ю. муқаддам 2 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юбориш эвазига 4,8 минг АҚШ доллари ва 88 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани ҳам аниқланди.  

Департаментдан маълум қилишларича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА