Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
FT: Хитой БРИКСни “катта еттилик”нинг геосиёсий рақибига айлантиришга чақиради
09:05 / 2023-08-21

Хитой Йоханнесбургда бўлиб ўтадиган саммитда БРИКС аъзолари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси)ни “катта еттилик” (G7)нинг тўлақонли, геосиёсий рақибига айлантиришга чақиради. Бу ҳақда “Financial Times» нашри хабар берди.

“Агар биз БРИКСни “катта еттилик” каби глобал ялпи ички маҳсулот улуши учун  масъул даражагача кенгайтирсак, бизнинг дунёдаги умумий овозимиз кучаяди”, деган ўз номини ошкор қилмасликни маъқул кўрган Хитой вакили нашрга берган маълумотида.

“Еттилик” гуруҳига Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ киради.

Газета эслатишича, Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафоса 22-24 август кунлари бўлиб ўтадиган саммитга 60дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарларини таклиф қилган.

Сўнгги маълумотга кўра, 23 давлат БРИКСга аъзоликдан манфаатдор эканини билдирган.

2006 йил Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан тузилган ушбу гуруҳ 2011 йил Жанубий Африка қўшилгач, БРИКСга айланган. Бу йил ташкилотга ЖАР раислик қилмоқда.