Андижон давлат университетида “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи препаратларнинг тарқалиши ҳамда ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази вакиллари, Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари, вилоятдаги олий таълим муассасалари проректорлари, бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилари, тьюторлари ҳамда талаба- ёшлар иштирок этган тадбирда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар тарқалиши ва ноқонуний айланиши билан боғлиқ масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Учрашувда мутахассислар томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи препаратлар ва ОИТСга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар, уларнинг натижалари хусусида кенг маълумотлар берилди. Аҳолининг саломатлигини сақлаш, айниқса, ёшларнинг гиёҳвандлик ва наркотик моддалар истеъмол қилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, мазкур йўналишдаги тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  

[gallery-14806]

–Тадбирда иштирок этиб, гиёҳванд ва наркотик моддалар тарқалиши билан боғлиқ жараёнлар хусусида кенг маълумотлар олдик, – дейди АДУ филология факультети талабаси Дилафзода Позилжонова. – Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз. Унинг тарқалиши, салбий оқибатлари нақадар аянчли эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.

Шунингдек, тадбирда гиёҳвандликнинг олдини олиш, унинг салбий оқибатлари ҳақида аҳоли ва ёшларнинг билим ва тушунчаларини бойитиш, бу борада маҳалла ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар гиёҳвандликка қарши