Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, давлат ва жамоат арбоби Сафар Остоновнинг “Умид билан яшагин” номли китоби тақдимоти ўтказилди.

Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Нодир Жонузоқ устоз журналист Сафар Остонов чинакам фидойиликнинг, ўз ишига садоқатнинг ҳақиқий намунаси бўлганини таъкидлади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев юртимиз медиа соҳасида Сафар Остонов номини билмаган журналист топилмаслигини қайд этди.

– Сафар Остонов оддий, самимий ижодкор эди, – деди атоқли журналист Фармон Тошев. – Унинг ижоди том маънода кўпчилик журналистлар учун ибратлидир. Сафар Остоновнинг номи барчамизга қадрдон. У юрагимизга яқин инсон эди. ХХ аср охирларида унинг қаламига мансуб турли мавзулардаги юзлаб публицистик мақолалар, суд очерклари, саёҳатномалар, суҳбатлари ҳанузгача кўпчиликнинг ёдида. Айниқса, бугун ўрта ва катта авлод деб аталаётган ХХ ва ХХI аср қаламкаш ижодкорларнинг аксарияти Сафар Остоновни ўзларининг устози сифатида эътироф этади. Адабиётда, журналистикада ижод мактаби яратиш ҳаммага ҳам насиб этавермайдиган толе аслида. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўзбек журналистикасида Сафар Остонов мактаби яратилган ва бу ижод маскани ҳар доим қадрдон ўқувчилари ва тадқиқотчиларига ўз бағрини очган.

Таниқли журналист, тажрибали муҳаррир бундан роппа-роса икки йил аввал, яъни 9 июнь куни дунёдан ўтган эди. Сафар Остоновнинг ўзи ҳаётлик даврида тайёрлаган, тартиб берган “Умид билан яшагин” деб номланган китоби яқинда “Академнашр” нашриётида чоп этилди. Китобдан муаллифнинг қаламига мансуб шов-шувли суд очерклари, публицистик мақолалари ҳамда унинг кундалик дафтаридан кўчирилган хотиралар ва замондошларнинг дил изҳорлари жой олган.

Тақдимотда Сафар Остоновнинг ҳамкасблари, шогирдлари устоз журналистнинг ижодий фаолияти, ўзбек журналистикасига қўшган ҳиссаси ва инсоний фазилатлари ҳақида батафсил сўзлади.

– Сафар Остоновни Тошкентга келган пайтидан то умрининг сўнгги пайтигача яхши биламан, – деди фахрий журналист Жаббор Раззоқов. – Бу китобга энг долзарб, ўткир мавзудаги мақолалар ўрин олган.  Сафар Остонов ижодий фаолияти давомида “Ёшлар овози”, “Спорт”, “Ўзбекистон футболи”, “Ўзбекистон овози” – “Голос Узбекистана” газеталарининг бош муҳаррири лавозимида самарали меҳнат қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул вазифаларда хизмат қилиб, оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий, иқтисодий ва маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш, соҳани замон талаблари даражасида ривожлантириш жараёнларида фаол иштирок этди.

Тадбирда Сафар Остонов мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, юртимиздаги ўзгаришлар моҳиятини жамоатчиликка етказиш, қадриятларимизни тарғиб этиш, ахборот соҳасидаги сиёсатни амалга оширишга фаол ҳисса қўшган жасоратли, фидойи, ўзини аямасдан ижод қилган, ўзидан улкан мактаб қолдирган журналист экани алоҳида таъкидланди.

Тақдимот тадбирида Сафар Остоновнинг ибратли фаолияти, инсоний фазилатлари ҳақида шогирдлари, ҳамкасблари, яқинлари ва қадрдонлари батафсил сўз юритди.

Устоз журналист Сафар Остоновнинг “Умид билан яшагин” номли китоби таниқли ижодкор Норқобил Жалил томонидан нашрга тайёрланган. Масъул муҳаррир – Аҳрор Аҳмедов.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Умид билан яшагин” китобининг тақдимоти ўтказилди