Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича жорий йил 30 апрел куни Ўзбекистон Республикасининг референдуми ўтказилади.

“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида Чирчиқ шаҳрида ўтказилган тарғибот тадбирида қатнашган Тошкент вилояти фаоллари, ёшлар ҳам бу сиёсий жараёнга бефарқ эмаслигини намойиш қилди. Унда 2 мингга яқин талаба ёшларга янги ўзгартишлар киритилаётган Бош қомусимизнинг жамиятимиз ҳаётига оид бир қатор муҳим жиҳатлари хусусида маълумот берилди.  

Маълумки, Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаларида жами 222 715 та таклифлар келиб тушган. Улар асосида лойиҳа такомиллаштирилиб, маромига етказилган. Таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олган.  Хусусан, қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун адолатли ҳақ олиш, дам олиш, давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олиш, шаҳарсозлик, бюджет соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби ҳуқуқларнинг киритилиши фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиради. “Инсон қадри учун” тамойили Конституцияда, қонунларимизда ва давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шарт. Шу боис, Конституция лойиҳасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

– Янгиланаётган Конституциявий қонун лойиҳасида ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши юртимизда ёшлар сиёсати алоҳида устувор эканидан далолатдир, – дейди Чирчиқ давлат педагогика университети талабаси Жавлонбек Абдусамадов. – Шу билан бирга, таълим олиш ҳуқуқи ва имконияти кенгайтирилади, ўқитувчилар эса конституциявий мақомга эга бўлади. Айнан шу жиҳатлари ҳам ўзим ўқийдиган педагогика соҳасида ёш кадрларга кенг имкониятлар яратади. Биз келгусида бу имкониятлардан самарали фойдаланишимиз керак. Бунинг учун эса мен барча тенгдошларимни ўтказиладиган референдумда фаол иштирок этишга чорлайман.  

Маълумотларга кўра, охирги олти йилда юртимизда олийгоҳлар сони 77 тадан 210 тага, уларга қабул эса 5 бараварга ортиб, талабалар сони 1 миллионга, олий таълим қамрови – 9 фоиздан 38 фоизга ошди. Тошкент вилоятида ҳам охирги йиллар бу борада самарали ишлар қилинди. Чирчиқ, Олмалиқ ва Ангрен шаҳарларида олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ишга туширилди. Уларда педагогика, кон-металлургия, IT технологиялари ва дастурлаш каби меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларда ёш кадрлар тайёрланмоқда. Бундан ташқари, ҳудудларда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар ҳам жорий ўқув йилидан ишга туширилгани туфайли кўплаб иқтидорли ёшларни саралаш ва уларга сифатли таълим берилишига замин яратди.  

Тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар барчани Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдумда фаол бўлишга чақирди. Эстрада хонандалари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти ёшлари ҳам референдумда фаол қатнашади