Чорраҳаларда светофорнинг сариқ чироғи ёнган вақтида ҳаракатланишни бошлаш одат тусига айланиб қолган. Ҳайдовчиларнинг аксарияти сариқ чироқни ҳаракатланишга рухсат чироғи деб тушунади. Хўш, аслида светофорнинг сариқ чироғида ҳаракатланиш қоидабузарлик саналадими?

Мазкур савол юзасидан  Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати ходими Ойбек Раҳмонов қуйидагиларни маълум қилди. 

– Йўл ҳаракати қоидаларининг 31-бандига кўра, светофорнинг сариқ ишораси ҳаракатланишни тақиқлаши кўрсатилган. Милтилловчи сариқ ишора эҳтиёткорлик чораларини кўрган ҳолда ҳаракатланишга рухсат беради ва тартибга солинмаган чорраҳа ёки пиёдалар ўтиш жойи борлигидан хабардор қилади, хавф-хатар ҳақида огоҳлантиради.  

Светофорнинг яшил ишорасидан кейин сариқ ишора ёнганда ёки тартибга солувчининг қўли юқорига кўтарилганда, қоидаларнинг 41-бандида назарда тутилган жойларда кескин тормоз бермасдан тўхташга улгура олмайдиган ҳайдовчиларга ҳаракатланишни давом эттиришга рухсат этилади.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги  қарорига кўра, светофорнинг ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи (5.33 йўл белгиси) олдида (бунда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак), бундай чизиқ бўлмаганда эса чорраҳанинг қатнов қисми билан кесишган жойида, пиёдаларга халақит бермасдан темир йўл кесишмаси олдида ушбу қоидаларнинг 119-бандига мувофиқ бошқа жойларда светофор ёки тартибга солувчининг олдида, ҳаракатланишига рухсат берилган транспорт воситалари ва пиёдаларга халақит бермаган ҳолда тўхташи керак.  

Чорраҳага ўрнатилган камералар ва шаҳар йўлларидаги радарлар бор жойда қизил ишора билан бир вақтда сариқ ёнганда яшил чироқни кутмасдан ҳаракатланган ҳайдовчига жарима ёзилиши мумкин.  

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Светофорнинг сариқ чироғида ҳаракатланган ҳайдовчига жарима қўлланиладими?