
9 июнь – Халқаро архивлар куни
Бугунги кунда барча соҳалар қатори, архив ҳужжатларини тўплаш, сақлаш ва улардан тегишлича фойдаланишнинг ўзига хос қулайликларини яратиш, соҳа ходимлари иш фаолиятини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Сурхондарё вилоят давлат архивида ҳозирги кунда 200 мингга яқин ҳужжат мавжуд бўлиб, шундан 176 минг 712 таси доимий сақланувчи бошқарув ҳужжатлари, 178 таси шахсий таркиб, 508 таси шахсий келиб чиқишга доир, 3207 таси суратли ҳужжатларни ташкил этади.
[gallery-12277]
Давлат архивидан 1917 йилдан буён сақланаётган ҳужжатларни ҳам топиш мумкин. 2022 йилда эса архивга 5 минг 338 та ҳужжат қабул қилинди.
Соҳада фаолият юритаётган мутахассислар томонидан ҳужжатларга илмий-техникавий ишлов бериш ишлари доимий равишда олиб борилиб, жорий йилда яна 220 мингга яқин ҳужжат ана шундай жараёндан ўтиши режалаштирилган. Айни пайтда, навбатма-навбат эски ҳужжатларнинг электрон нусхаларини яратиш ишлари олиб борилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА