Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига фуқаро Р.С. томонидан мурожаат келиб тушган.

Унда баён этилишича, фуқаро 2 ой олдин Бухоро шаҳридаги гилам дўконидан 21 миллион 350 минг сўмга 157 квадрат метр гилам харид қилган, уйга олиб келганида эса гиламнинг 39 квадрат метрида турли нуқсонлар борлиги маълум бўлган. Шундан сўнг, истеъмолчи сифатсиз товарни дўконга қайтарган, аммо савдо дўкони масъуллари турли баҳоналар билан гиламни алмаштириб бермаган.  

Мурожаат жамият ходимлари томонидан ўрганилиб, фуқаро харид қилган 21 миллион 350 минг сўмлик гилам сифатлисига алмаштириб берилди.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатсиз гилам янгисига алмаштириб берилди