Жомбой туманидаги “Sof expo Samarkand” кўргазмалар мажмуасида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ва Самарқанд саноатчилари форуми ўтказилди.

Кўргазмада 300 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 1700 дан кўп маҳсулот ва ёшларнинг стартап лойиҳалари, илмий ишланмалари билан иштирок этди. Кўргазмада туризм, электротехника, автомобилсозлик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, мебелсозлик, озиқ-овқат саноати, гилам маҳсулотлари ва бошқа йўналишларда фаолият юритувчи корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.  

Ярмарка давомида шартномалар имзолаш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан ҳамкорлик келишувлари тузиш, 2022 йил якуни бўйича “Энг йирик саноат лойиҳаси”, “Маҳаллийлаштириш дастурининг энг фаол корхонаси”, “Энг намунали экспортёр” каби номинациялар бўйича тадбиркорлар рағбатлантирилди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Г.Саидова, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Самарқанд саноат салоҳияти, кўргазманинг аҳамияти, иштирокчилар учун яратилган имкониятларга тўхталди.

[gallery-12114]

Кўргазма доирасида “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси тадбиркорликни кенгайтириш учун янги ҳудудлардаги ер майдонлари бўйича ахборотлар, божхона бошқармаси импорт қилинаётган ва маҳаллийлаштириш имкони бўлган маҳсулот, хомашё ва материаллар рўйхати ва намуналарини намойиш этди. “Самарқандгеология” Давлат унитар корхонаси вилоятдаги минерал ресурслар захиралари ва улардан қурилиш ҳамда бошқа соҳаларда фойдаланиш имкониятларини намойиш қилди. Вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси янги инвестицион лойиҳалар таклифлари билан тушунтиришлар берди.  

– Фаолиятимизни 2019 йилда автомобил тўшамалари ишлаб чиқаришдан бошлаганмиз, – дейди Жомбой туманидаги “EURO MATS” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Муҳаммаджон Алимов. – Жорий йилдан эса Хитой ва Россиядан замонавий ускуналар келтириб, аввал импорт қилинган “Eva” хомашёсини корхонамизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Бу лойиҳа ҳозирча МДҲ давлатлари орасида биринчиси бўлиб турибди. Хомашёни тайёрлаш учун Хитой, Тайван, Жанубий Кореядан кукун ҳолида маҳсулотни келтириб, ярим тайёр ҳолида хомашё тайёрлаймиз. Лойиҳани ишга тушириш орқали 50 та доимий, 40 та мавсумий иш ўрни яратилди. Шу ойда қозоғистонлик ва тожикистонлик ишбилармонлар билан маҳсулот экспорти борасида 300 минг долларлик шартнома имзоладик. Ярмарка маҳсулотлари билан танишиш учун маҳаллий ҳокимликлар ва сектор вакиллари, тадбиркорликка масъул раҳбар ва ходимлар, шунингдек, вилоятимиз ва қўшни вилоятларнинг маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳам келишди.  

  Форумда “Ўзавтосаноат” ва “Ўзэлтехсаноат” корхоналари маҳаллийлаштиришга қаратилган импорт ўрнини босадиган маҳсулотлари билан маҳаллий тадбиркорларни саноат кооперацияси асосида ҳамкорликка таклиф этди. Шунингдек, саноатчилар форумида вилоят ва мамлакатимиз саноати учун долзарб масалалар муҳокамалари учун панел сессиялари ҳам ўтказилди.  

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд саноат ярмаркаси