Кўчага чиқиб йўл ҳаракати иштирокчисига айланар эканмиз, светофорларга тез-тез дуч келамиз. Айниқса, пойтахтимиз кўчаларида светофорлар кўплиги сир эмас.

Светофор мавзусини кенгроқ ва чуқурроқ таҳлил қилиш мақсадида уларнинг қачон, қаерда ва қандай пайдо бўлгани, “светофор” сўзининг маъноси ҳақида хабар берган эдик. Семафор тарзида светофор биринчи марта 1868 йил Лондонда ўрнатилган.  

Светофорлар билан боғлиқ бошқа маълумотлар, йўл ҳаракати бўйича кўпчиликка қизиқ саволларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати кўмагида  жавоблар тайёрланди. 

– Ўзбекистонда илк светофор қачон ўрнатилган?    

– Ўзбекистонда илк светофор Тошкент шаҳрининг Сайлгоҳ кўчасида 1940 йилда ўрнатилган.  

– Светофор ўрнатиш тартиби қандай ва қандай жойларга светофор қўйилади? Уларнинг умумий сони мамлакат бўйича (жумладан Тошкент шаҳрида) нечта?  

– Светофор ўрнатиш “Йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситалари, қўллаш қоидалари” билан тартибга солинади. Светофор қурилмалари транспорт воситалари ва пиёдалар жадаллиги ҳисобга олинган ҳолда ўрнатилади.  

Ҳозирги кунда республика йўлларида 3 минг 88 та светофор қурилмалари мавжуд бўлиб, шундан 652 таси Тошкент шаҳрида ўрнатилган.  

– Бир дона светофорни ўрнатишга қанча маблағ сарфланади?  

– Пиёдалар светофорига 40 миллион сўм атрофида,  катта чорраҳалардаги светофорларга эса 200 миллион сўмгача маблағ сарфланади.  

– Дунё амалиётида катта шаҳарларда светофорсиз кўчалар мавжуд. Бу одамларнинг вақтини тежаш, ҳаракат узлуксизлигини таъминлаш учун қўлланилади. Ўзбекистонда ҳам бу амалиётни қўллаш мумкинми?  

– Аввало, автомобиль йўллари ўзи нима, улардан нима мақсадда фойдаланилади, деган саволга жавоб берсак...  

Автомобиль йўллари – бу барча ҳаракат иштирокчиларининг ўзлари белгилаган манзилларига хавфсиз ва қулай етиб боришлари учун фойдаланиладиган ва барча йўл инфратузилмаси элементлари мавжуд бўлган йўллардир.  

Албатта, бу каби йўлларни барпо этишдан асосий  мақсад ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигини, шу билан бирга, белгиланган манзилга имкон қадар тез етиб боришларини таъминлашдир. Иқтисодиётнинг ҳар бир элементи логистика тизими, яъни йўловчи ва юкларни ташиш билан чамбарчас боғлиқ.  

Бироқ, йўлларнинг ўтказувчанлигини ошириш, транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган ечимлар ҳар доим ҳам хавфсизлик талабларига мос келмайди. Шу сабабдан йўллар светофорлар, йўл белгилари, йўл ётиқ чизиқлари, сунъий нотекисликлар, шовқин чизиқлар билан жиҳозланади.  

Йўл инфратузилмасининг бу каби элементлари транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлигини пасайтиради, албатта. Аммо инсонлар ҳаёти ва саломатлигини асрашда муҳим ўрин тутади.  

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан доимий равишда ҳаракат иштирокчиларига йўлларда қулай шароитларни яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилади. Масалан, Йўл ҳаракати қоидаларига 2018 йилда киритилган ўзгартиришлар билан айрим чорраҳаларда светофорнинг қизил чироғида ҳам ўнг тарафга ҳаракатланишга рухсат берилди. Айланма ҳаракат (круг) ташкил этилган жойларда “круг” ичида ҳаракатланаётган транспорт воситаларига устунлик белгиланди.  

Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида эса транспорт воситаларининг оқимини онлайн ҳисоб-китоб қилган ҳолда, светофорнинг ёниш вақтига (циклига) автоматик равишда ўзгартириш киритиб турадиган ақлли светофорлар ўрнатилмоқда.  

Бу каби саъй-ҳаракатларнинг барчаси йўлларда ҳаракат иштирокчиларига нафақат қулай йўл шароитларини яратиш, балки уларнинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.  

Дунё амалиётида катта шаҳарларда светофорсиз кўчалар мавжудлиги ҳақида юқорида тўхталиб ўтганмиз. Бу борада эса Интернетдаги маълумотларга таяндик.    

Масалан, Дубай йўллари. Уларни эртакка қиёслашади. Йўллар текис ва  кесишмалар жуда қулай.  

Шайх Зайд йўли - Дубай шаҳридаги асосий ва энг узун кўча бўлиб, 55 километрни ташкил этувчи магистраль шаҳар ва қирғоқ бўйлаб ўтади. Магистраль йўлда 12 та ҳаракатланиш бўлаги мавжуд бўлиб, бу йўлда ҳаракатланиш тезлиги 120 км/соат қилиб белгиланган. Муҳими, бу йўл светофорсиз!  

Шаҳарнинг исталган нуқтасига осон етиб олишни таъминлаш билан бирга, бу йўл бошқа шаҳарларга ҳам тез олиб чиқади.  

Дубайга борган сайёҳлар бу кенг ва равон йўлда автомобилда кетар экан, нафақат тўсиқсиз, балки тез ҳаракатланиш, кўчанинг икки четида қад ростлаган замонавий архитектура намуналарини кўриб, улардан баҳра олиши мумкин.    

Фақат бу магистраль йўлда ҳаракат пуллик, барча кириш ва чиқишлар сканерлар билан жиҳозланган. Ҳайдовчилардан кунига 4 дирҳам (тахминан 1 доллар), лекин кунига 24 дирҳамдан кўп бўлмаган ҳақ олинади.    

Эътиборлиси эса, ҳеч ким тирбдандликларда қимматли вақтини ҳавога совурмайди ёки ўнқир-чўнқирликларга тушиб, автомобилига зарар етмайди.  

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунга келиб транспорт оқимининг кучайгани йўлларда қулайлик яратишни, янги ечимлар топишни ҳам тақозо қилмоқда.  

Чунки пойтахтимиз йўлларида светофорнинг яшил чироғи учинчи, тўртинчи марта ёнганда зўрға ўтиш мумкин бўлган ҳолатлар юзага келмоқда. Бу йўл ўтказгичлар, кўприкларни кўпроқ бунёд этишни, йўлларни эса имкон қадар кенгайтириш заруратини кўрсатмоқда.  

Норгул Абдураимова,  

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизил чироқларда ҳадеб тўхташдан ёки тирбандликлардан қутилса бўладими?