Ўзганинг ҳақидан қўрқмаганлар

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг ушбу туманлар кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган жами 903,4 тонна кўмир сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, амалда эса кўмир бошқа шахсга сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167- ва 228-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


А.Шокиров, ЎзА мухбири