Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Иноятов Сирдарё вилоятидаги сайловчилар билан учрашди.

Сайловолди учрашувида вилоятдаги туман ва шаҳар сайловчилари, талаба-ёшлар, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари иштирок этди.  

Тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Шерали Мамадетсоев олиб борди. Номзоднинг ишончли вакили Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Фирдавс Шарипов номзод Улуғбек Иноятовнинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумот берди. Номзоднинг сайловолди дастурида устувор йўналишлар, жумладан, ёшлар учун таълим кафолатларини мустаҳкамлаш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, товар ва хизматларнинг ижтимоий мақбуллиги, ижтимоий тенгликка асосланган демократия, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари каби таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган. Бундан ташқари, дастурда ҳар бир инсоннинг бирламчи ҳаётий эҳтиёжларига етадиган энг кам истеъмол харажатларини қонун даражасида белгилаш, ушбу мақсадда “Энг кам истеъмол харажатларини белгилаш тартиби тўғрисида” қонун қабул қилиш таклиф этилган. Шу билан бирга дастурда, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоялаш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилган.  

Тадбирда сўзга чиққан фаоллар сайловчиларни Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовни қўллаб-қувватлашга чақирди.  

Ш.Суяров, ЎзА.

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Номзод сирдарёлик сайловчилар билан учрашди