Шу йил 7 июндан Президент сайлови кампаниясининг муҳим босқичи — сайловолди ташвиқоти бошланди. Айни кунларда номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари сайловчилар билан учрашиб, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Иноятовнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Нигора Эшметова Миробод туманидаги сайловчилар билан учрашди. “Иноқобод” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган мулоқотда сайловчилар, талаба-ёшлар, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қайд этилганидек, дастурда кучли ижтимоий сиёсат, арзон уй-жой ва сифатли коммунал хизматлар, кафолатли ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, ёшлар учун таълим кафолатларини мустаҳкамлаш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, товар ва хизматларнинг ижтимоий мақбуллиги, ижтимоий тенгликка асосланган демократия, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, конструктив ташқи сиёсатга оид 9 та устувор йўналиш бўйича аниқ ва манзилли таклиф ҳамда ташаббуслар илгари сурилган.

Ишончли вакил ўз маърузасида Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболдаги имкониятлари ҳақида ҳам тўхталди. Хусусан, номзод дастуридаги аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш, ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун барқарор иш ўринлари яратиш, инфратузилмани яхшилаш, электр, табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган ташаббусларга эътибор қаратди.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллар сайловчиларни Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашга ҳамда сайловда ушбу номзодга овоз беришга даъват қилдилар.  

М.Комилова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Номзод дастурида арзон уй-жой бўйича ташаббуслар илгари сурилган