
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилги суперлига баҳсларида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси совринли ўринлар учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча жорий йилги мусобақада мағлубият билан дуч келмаган Виталий Левченко шогирдлари “Пахтакор” ва “Навбаҳор”дан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди.
- Олдимизга Осиё чемпионлари лигасига йўлланмани қўлга киритишни мақсад қилиб қўйганмиз, - дейди жамоа бош мураббийи Виталий Левченко. - Айни кунлардаги ФИФА кунлари муносабати билан эълон қилинган танаффусдан унумли фойдаланиб, чемпионатнинг ҳал қилувчи палласига қизғин тайёргарлик кўряпмиз.
Куни кеча “Нефтчи”га оид яна бир хушхабар эълон қилинди. Жамоани бир йил олдин қабул қилиб, қисқа даврда пролига остонасидан суперлига пешқадамлари сафига қўшган бош мураббий Виталий Левченко ва унинг ёрдамчилари билан шартнома 2026 йилгача узайтирилди. Бу “Нефтчи”нинг ғалабали одимлари давом этишига мужда бермоқда.
[gallery-13794]
Муқимжон ҚОДИРОВ олган сурат), ЎзА