Марказий ҳарбий округ Самарқанд гарнизони ҳарбий қисм ва муассасаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл берадиган имтиёзли тавсияномалар тантанали топширилди.

Йигитлик бурчини адо этган аскарларни уйларига кузатиш маросимида округ қўмондонлиги, фахрийлар ва ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси вакиллари ўз хизмат мажбуриятини сидқидилдан бажариб, ёруғ юз билан уйига қайтаётган аскарларга миннатдорчилик билдиришди. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматни ўташ жараёнида Мудофаа вазирлиги ва мамлакат миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳарбий округ шарафини муносиб ҳимоя қилган ва ўқув-жанговар тайёргарлик машғулотларида фаол қатнашган аскарлар эътироф этилди.

[gallery-11225]

Маросимда муддатли ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл берадиган ҳарбий қисм қўмондонлигининг имтиёзли тавсияномалари топширилиб, хизмати давомида қўйилган ўқув-жанговар ва махсус топшириқларни бажаришда фидойилик кўрсатган, ҳарбий хизматни ўташ даврида барчага намуна бўлган аскарларнинг ота-оналарига ташаккурнома ҳамда фахрий ёрлиқлар берилди.

— Бугун Ватан олдидаги йигитлик бурчимни шараф билан ўтаб, уйга қайтяпман, - дейди Ҳакимбой Собиров. – Бир йил кўз очиб-юмгунча ўтиб кетди. Аммо бу даврда қасамёдимга содиқ қолган ҳолда командирларимни берган ўгитларига амал қилиб ҳарбий соҳадаги билим ва кўникмаларимни оширдим. Хизмат давомида она Ватан, садоқат, бурч, масъулият деган сўзларнинг мазмун-моҳиятини англаб етдим. Қолаверса, ота-она, яқинларни қадрлашни ўргандим. Қувонарлиси, олий таълим муассаларига ўқишга кириш учун имтиёз берувчи тавсияномага эга бўлдим. 

Республикамизнинг турли ҳудудларидан келиб Самарқандда йигитлик бурчини ўтаган аскарлар ўз уйларига тантанали кузатилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намунали хизмат ўтаган аскарлар имтиёзга эга бўлди