Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан хотин-қизлар ўртасида минифутбол бўйича “Биз спортчи қизлармиз!” шиори остида ўтказилган мусобақанинг финал босқичига Наманган мезбонлик қилди.

Вилоят марказидаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида бўлиб ўтган мазкур мусобақада 12 жамоа куч синашди. Муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра, Наманган вилояти жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб мезбонга Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг кўчма кубоги топширилди. 
Иккинчи ўрин Тошкент вилояти вакилларига насиб этди. Самарқанд ва Бухоро вилоятлари жамоалари учинчи ўринга лойиқ деб топилди. Мусобақа қатнашчилари Наманган шаҳрида ўтаётган гуллар байрамида ҳам иштирок этди. 
– Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда “Афсоналар водийси” хиёбонидаги гўзал манзаралар ҳар қанча мақтовга лойиқ, – дейди Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Шуҳрат Деҳқонов. – Бежизга, бу байрам халқаро мақом олмаган экан. Бунинг учун ташкилотчилардан миннатдормиз. Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан медаллар, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. 

***

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Болаларни дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти томонидан 2023 йил ёз мавсумида мактаб ёшидаги ўғил-қизларни мароқли ҳордиқ олишини таъминлаш мақсадида ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига старт берилди. 
Наманган вилоятидаги сўлим гўшаларда жойлашган саккизта оромгоҳ болаларни қабул қилишни бошлади. Улар қаторида энг баҳаво жойда – Косонсой туманидаги “Соҳил” ва “Олмазор” оромгоҳлари ҳам иш бошлади. Мазкур оромгоҳда ёз ойи давомида 1 минг 120 нафар бола дам олиш имкониятига эга бўлиб, барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Наманган вилоятидаги мавжуд оромгоҳларда дам олиш ёшидаги жами 359 минг 388 нафар 7-14 ёшдаги болалар бор бўлса, жорий йил ёз мавсумида оромгоҳларга уларнинг 5 минг 400 нафари қамраб олинган. 
Шунингдек, ҳудудлардаги мактаблар қошида ташкил этилган 67 кундузги соғломлаштириш майдончасида 10 минг 160 бола дам олиши режалаштирилган. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти хабарлари – қисқа сатрларда