Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Фарғона шаҳрида Марказий Осиё тиббиёт университети (“Central Asian Medical University”)нинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирда вилоятдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, университет жамоаси, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда бугунги кунда малакали ва салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Хусусан, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим сифатини ошириш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишга муҳим эътибор қаратилмоқда. Фарғона вилоятида 2017 йилда 5 та олий ўқув юрти фаолият кўрсатган бўлса, бугун уларнинг сони 13 тага етди.Уларда таълим олаётган талабалар сони 76 минг нафардан ортиб, кейинги 5 йил ичида 2,5 баробарга ўсди. Нодавлат олий таълим муассасалар сони ҳам ортиб бормоқда. Хусусий олий таълим секторида катта миқёсдаги ишлар – олий маълумотли рақобатбардош ва юқори малакали мутахассислар тайёрлашга ўзига хос замин яратади. Бир йил олдин янги ташкил этилган мазкур Марказий Осиё тиббиёт университети ҳам катта мақсадлар сари дадил интилмоқда.

Университет янги биносининг очилиш маросими катта шодиёнага айланди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров барчани Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаб, янги университет Марказий Осиёда тиббиёт соҳасида ўзининг ўрнига эга, малакали мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим маскани бўлишини тилади.

[gallery-13798]

–Ўқитувчи бор ҳаёт бор, ўқитувчи бор тараққиёт бор, – дейди вилоят раҳбари.– Шу боис юртимизда ўқитувчининг обрўсини кўтаришга катта эътибор қаратиляпти. Айниқса, олий таълим соҳасидаги улкан ишлар ҳам буни яққол кўрсатиб турибди. Марказий Осиё тиббиёт университети (САМУ) номига монанд бўлиб, Марказий Осиёда тиббиёт соҳасида ўзининг ўрнига эга, таниқли олий ўқув юрти  бўлишини тилаймиз ва умид қиламизки, бу ерда таҳсил олган ёшларимиз шундай имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз давлатига, халқига, оиласига фойдаси тегадиган етук мутахассис бўлиб етишади.

Бу ерда тиббиётнинг энг зарур йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, олий таълим – амалиёт – тиббий муассасалар узвий интеграцияси йўлга қўйилди. Университетнинг лойиҳа қиймати17,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳанинг биринчи босқичида 11 миллион АҚШ доллари, иккинчи босқичи учун 6,5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган.

– Ҳозир биринчи босқич қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланди, – дейди университет ректори Нурилло Мамасодиқов. –Шунингдек, ўқув жараёни учун ўқув ва бадиий адабиётлар, 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ўқув лаборатория жиҳозлари харид қилинди. Университетнинг 1- ва 2-ўқув бинолари ва клиникасида 3 минг нафар талаба учун  ўрин яратилган.

Университетда бугунги кунда даволаш иши, стоматология ва педиатрия йўналишларида 1 минг 800 нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда ва 127 нафар профессор-ўқитувчи, дарс машғулотларини олиб бормоқда.  

Тадбир иштирокчилари янги ўқув биносидаги яратилган шароитлар билан танишди.

М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё тиббиёт университетининг янги биноси очилди