English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди
16:08 / 2023-05-31

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида жойларда ташкил этилган 968 участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди.

Йиғилишда округ сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ахборот берди. Мамлакатимиз қонунчилигида участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилади. Шундан сўнг Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиниб, тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилиши белгиланган. Шу бўйича жойлардаги участкаларнинг сайлов комиссияси раиси, ўринбосар, котиби ва аъзоларидан иборат 10 минг 281 нафардан иборат аъзолари таркиби шакллантирилди. Асосий эътибор тегишли қонунчилик талабларига кўра, гендер тенглиги, аъзолар сонининг бир ташкилотдан меъёрдан ошмаслигига қаратилди. Уларнинг таркибига биринчи бор бундай сиёсий жараёнда қатнашаётганлар 1 минг 653 нафарни ташкил этмоқда. Улар орасида 8 минг 628 нафари илгари ҳам сайловларда қатнашган фуқаролардир.  

Йиғилишда участка сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитиш ва бу жараёнда округ комиссияси аъзолари амалга оширадиган вазифалар ҳам кўриб чиқилди. Мазкур масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.  

А.МУСАЕВ, ЎзА