English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда инсон ва бизнеснинг ҳимоячиси фақат қонун ва суд бўлади
16:25 / 2023-05-30

“Tashkent city"даги "Congress Hall" мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтди.

ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда инсон ва бизнеснинг ҳимоячиси фақат қонун ва суд бўлади.

 Бугунги кунга қадар 7 турдаги тергов ҳаракатларига санкция бериш ваколати судларга ўтказилган бўлса, энди уларнинг доираси янада кенгаяди.

Бундан буён терговда ҳуқуқни чеклашга санкция беришни алоҳида судьялар амалга оширади. Ана шунда терговда – қонунийлик, судда – холислик бўлади.

Оғир бўлмаган жиноятлар бўйича ҳозир тарафлар ўртасида ярашув бўлса ҳам, жиноят иши қўзғатилади, одамлар тергов ва судда сарсон бўлиб юради.

 Шу боис жабрланувчининг илтимосига асосан, жиноят ишини қўзғатмасдан ҳам ярашиш имконияти яратилади.

ЎзА