Ногиронлиги бўлган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтарилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг матбуот котиби хабарига кўра, 2023 йил 1-апрел ҳолатига 80 ташкилотга 310 та ариза асосида ногиронлиги бўлган ходимлар учун тўланган 390,6 миллион сўм ижтимоий солиқ қайтарилган.
2024 йил 1-мартга қадар иш берувчиларга 6 ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўлиқ қайтариб берилади. Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.
Ш.Маматуропова, ЎзА