ЕХҲТ ДИИҲБ вакиллари билан учрашув

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитасида ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Альберт Йонссон ва сиёсий таҳлилчи Светозар Колибарски билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда партия Марказий Кенгаши раиси А.Ҳамзаев мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, очиқлик ва шаффофлик сиёсати, фуқаролик жамияти институтлари учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар ҳамда тенг шарт-шароитлар хусусида тўхталиб ўтди.


Янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар, хусусан, экологик нормалар ҳақида маълумот берди.
Миссия раҳбари А.Йонссон Ўзбекистонда Экологик партия фаолият юритаётганлигини юқори баҳолади.
Суҳбат дўстона ва конструктив руҳда ўтди.
М.Комилова, ЎзА