Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самарадаги ваколатхонаси ходимлари Черноречье туманидаги иссиқхонада иш берувчи билан музокаралар ўтказиб, юртдошларимизнинг паспортларини олиб бергани ва ойлик маошлари тўлиқ тўланишини назоратга олгани ҳақида хабар берилган эди.

Ваколатхона ходимлари жорий йилнинг 17-25 сентябрь кунлари юртдошларимиз ишлаётган иссиқхоналарга ташриф буюриб, меҳнат ва иш шароитларини ўрганди.

Ўрганишлар натижасида 9 нафар меҳнат мигрантининг берилмаётган 685 минг рубль ойлик маоши ундириб берилди. Қолган юртдошларимизнинг иш ҳақлари қайтарилмоқда.

Айни пайтда ойлик маошини олган фуқаролар иш жойларидан Ўзбекистонга қайтмоқда.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юртдошларимизнинг 685 минг рубль ойлик маоши ундириб берилди