Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” рақамли мерос бўйича Осиё ва Тинч океани минтақаси ҳужжатли мерос мутахассислари учун малака ошириш минтақавий семинарининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур семинар Корея Республикаси маданий мерос бошқармаси ва халқаро ҳужжатли мерос маркази, ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” котибияти, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ва Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.  

Тадбирда қатнашиш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан  соҳа мутахассислари юртимизга ташриф буюрди.  

Мазкур семинар-тренингни ташкил этишдан асосий мақсад соҳа мутахассисларига ҳужжатли меросни аниқлаш, сақлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган номзодномаларни тайёрлашни ўргатишдан иборат.  

—ЮНЕСКО 1992 йилда “Жаҳон хотираси” дастурини таъсис этган, —дейди Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона директори, ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастури бўйича Ўзбекистон миллий маркази раҳбари Умида Тешабоева. —Дастур бутунжаҳон ноёб ҳужжатли меросни белгиланган усулларга мувофиқ асраш бўйича ҳамкорлик қилиш, ноёб ҳужжатли меросдан оммавий тарзда фойдаланиш учун кўмак бериш, ноёб ҳужжатли мероснинг маъно-мазмуни ва мавжудлиги ҳақидаги маълумотни тарғиб қилиш каби йўналишларда фаолият олиб боради. Хотиралар фақат ўтмишдаги нарсалар эмас, улар бизга ҳозирни тушуниш ва келажакда нима бўлишини башорат қилишда асосий роль ўйнайди.  

Шунингдек, тадбирда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти томонидан тақдим этилган “Мавлоно Жалолиддин Румий асарлари” кўпмиллатли номзодномаси ҳамда “Ўзархив” агентлиги томонидан тақдим этилган “Бухоро амирлиги қушбегиси маҳкамаси архив тўплами” номзодномалари “Жаҳон хотираси” халқаро рўйхатига киритилгани муносабати билан ЮНЕСКО сертификатлари топширилди.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/7Z9MIWItagY" title="ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” халқаро семинари ташкил этилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова,  

А.Содиқов (видео),  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” халқаро семинари ташкил этилди (+Видео)