
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танлови ташкил этилади.
Қарор билан “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш;
“Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танлови ташкилий қўмитасининг таркиби;
“Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловининг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комиссияларнинг намунавий таркиблари тасдиқланди.
Низом талаблари асосида маҳалла ёшлар етакчиларини ҳар бир йўналиш бўйича баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ғолиб ва совриндорлар моддий рағбатлантирилади.
Танлов ҳар йили туман (шаҳар), ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларида ташкил этилади.
Танлов маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимида камида битта маҳаллада олти ой давомида фаолият юритаётган, амалий иш тажрибасига эга маҳалладаги ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилади.
Танловнинг республика босқичи ғолиблари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилади.
ЎзА