«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Кино 5 кунда” ижодий танлови старт олди.

Ушбу танловда дунёнинг 22 мамлакатидан келган, халқаро кинофестивалларда совринларни қўлга киритган ёш режиссёрлар иштирок этмоқда.  Улар “Буюк ипак йўли” мавзусида қисқа метражли фильмларни суратга олишлари мумкин. Айни  пайтда ёш киночилар учун янгиланиб бораётган Ўзбекистонимиздаги шиддатли ислоҳотларнинг кўлами билан батафсилроқ танишиш, уларни ижод намуналарида акс эттириш имконияти ҳам яратилади.  

Ёш режиссёрлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Навоий, Фарғона, Наманган каби шаҳарларга ва Ипак йўли билан боғлиқ бошқа жойларга ташриф буюради. Бундан ташқари, дастур иштирокчилари ўз кино тасмаларини “Янги авлод киноси” фестивали доирасида намойиш қилади.

Танловда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Болгария, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Испания, Қозоғистон, Кения, Қирғизистон, Марокаш, Мексика, Россия, Тожикистон, Украина, Филиппин, Францийа, Швейсария, Эстония, Жанубий Корея ва Япониядан келган режиссёрлар иштирок этади.

 – Ушбу фестиваль ижодкорларнинг ўзаро фикр алмашиши учун имкон яратиши билан бирга кўплаб истеъдодларни ҳам кашф этишни кўзлаётгани диққатга сазовор,  – деди россиялик киноижодкор Евгения Маркова.– Мазкур Тошкент халқаро кинофестивалида ёшлар учун ҳам кенг имкониятлар эшиги очиб берилаётгани, турли ижодий танловлар, маҳорат дарслари, семинарлар ташкил этилиши кўзда тутилаётгани диққатга сазовордир.  

Халқаро ҳакамлар ҳайъатига жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган санъат арбоблари, артистлар, олимлар, санъатшунослар, соҳанинг энг етук мутахассислари жалб қилинган.

Халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва томошабинларнинг эътирофини қозонган ёш киноижодкорларни тақдирлаш учун ҳар бир қўшимча номинацияга махсус мукофотлар қўйилган.

Кинофестиваль доирасида ўтказиладиган танлов ғолиблари дипломлар, статуэткалар, пул мукофотлари билан тақдирланади.

Назокат Усмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Ўзбекистон ёш киночилар нигоҳида