Ургут туманидаги 66-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари телеграм канал орқали ота-оналарга мурожаат қилиб, уларнинг фарзанд таълим-тарбиясидаги масъулиятини эслатибди. Бу ўқитувчиларнинг ўқувчилар келажаги йўлида ҳамкорликда ишлаш бўйича ота-оналарга даъвати ҳамдир.

 “Ҳурматли ота-оналар!

 Ушбу мурожаaтномани диққат билан ўқиб, унга бефарқ бўлмайсиз деган умиддаман. Мен ва бошқа устозлар аниқ биламизки сиз жондан азиз фарзандларингизни илм   олиши ва тарбиясини бизга ишониб топширгансиз  ва биз бу машаққатли ишга жон-жаҳдимиз билан киришганмиз. Аммо бола барибир кўпроқ  уйда, оила даврасида бўлади ва у ердаги муҳит унинг тарбиясининг асоси ҳисобланади. Бола ҳар жихатдан ота-онасига кўпроқ қулоқ солади.

 Аммо афсуски айрим ота-оналаримиз ўз фарзандлари тарбиясига мутлақо бефарқлар! Лоақал боланинг мактабга формада боришини таъминлаб беришнинг иложи борми? Бола истаган кийимида мактабга келаверса! Ўқув қуроллари бўлмаса! Китоб-дафтарсиз мактабга келишдан нима наф? Болага дарслик уйда сақлаш учун берилмайдику. Уйда ҳам ўша китобларни ўқув йили давомида бирон марта очиб кўрмайдиган ўқувчиларимиз бор. Ахир биз уй вазифаларини уйингизга бориб тайёрлата олмаймизку! Бу сизнинг вазифангиз эмасми, Ҳурматли ота-она?!

 Боланинг мактабда ўзини тутиши, устозлар, ўртоқларига муносабати, оғзидан чиқаётган сўзлари,  булар ҳаммаси оиладаги муҳит, у ердаги тарбияга боғлиқ эмасми? Не-не умидлар билан ўстираётган фарзандингизни қандай инсон бўлиб улғаяётгани наҳотки сизни мутлақо қизиқтирмаса?! Боланинг қорнини тўқлаб, эгнини бутлаб қўйиш билан чекланмайдику ота билан онанинг бурчи!

 Афсуски, баъзи ота-оналар ўзларининг вазифалари фақат шу деб ўйлашади. Ҳолбуки, булардан ҳам муҳим, булардан ҳам қийин ва булардан ҳам асосий вазифа ҳам бор, бу фарзанднинг маънавий-ахлоқий тарбиясидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) бундай марҳамат қиладилар: “Ота-она фарзандига яхши хулқдан ҳам ортиқроқ нарса бера олмайди”. Демак, ота-она фарзандига берадиган энг яхши нарсаси қимматбаҳо кийим, яхши  таом ёки ажойиб совға эмас, балки гўзал хулқ ва яхши тарбияси экан. Чунки кийим, таом ёки совға болага маълум вақт фойда беради, вақт ўтиши билан эса эскиради. Гўзал хулқ, яхши тарбия эса фарзандга умри давомида фойда беради.  

 Ҳурматли ота-она! Бу сизга ҳам илтимос, ҳам талаб. Юқоридаги эътирозларимизга жиддий муносабатда бўласиз деган умиддаман.                                                      

 Ҳурмат билан, Устоз!”

 Назаримизда, ҳар бир ота-онанинг юрагига кириб борадиган фикрлар. Ўрганса, қўлласа, арзигулик тажриба, деб ўйлаймиз.

 ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургутдаги мактаб ўқитувчилари ота-оналарга ўзгача усулда мурожаат қилди