Банк тили билан айтганда “ритейл”, яъни чакана хизматлар йўналишида мамлакатимиз учун ҳали янги бўлган ноу- хаулар “Туронбанк” имзоси билан Ўзбекистон молия блогига кириб келяпти.

Хусусан, “Нақд пулсиз ҳисоб- китобларни ривожлантириш”, “Масофавий хизматлар тури ва сифатини такомиллаштириш”, “Тўловларни амалга оширишнинг оптимал ечимларини ишлаб чиқиш” каби кўплаб йўналишларда, ҳали анологи бўлмаган ечимлар таклиф этилмоқда.

Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманда “Туронбанк” АТБ мутахассислари ҳозирга қадар фаолиятга жорий этилган мана шу каби янги банк маҳсулотлари хусусида маълумот беришди.

–Ҳозирга қадар банк томонидан жорий қилинган инновацион, боз устига ҳали Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган хизматларга тўхталамиз,–дейди Чакана хизматлар кўрсатиш департаменти директори ўринбосари Элдор Ваҳобов. 

– Бугунги глобаллашув жараёнларини инобатга олган ҳолда “Туронбанк” доим энг сўнгги технологияларга асосланган хизматларни ўз фаолиятида жорий этиб, мижозлар учун янгиликлар тақдим этишдан чарчамайди. Биргина пластик карточкалар йўналишини олсак. Бугунги кунда банкимиз “Humo”, “UzCard”, “Mastercard Standart” ва “Mastercard Gold” сингари маҳаллий ва халқаро пластик карточкаларни муомалага чиқарган. 

Яқинда яна 2 та янги кобейдж ва кобрендинг туридаги замонавий карталарни ҳам эмиссия қилишни бошладик. Хусусан, янги кобейджинг картамиз Россиянинг “МИР” тўлов тизими билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистонда “UzCard”, яъни сўм, Россияда эса “МИР”, яъни рублда ишлайди. Маблағлар автоматик тарзда айирбошланади ва ўзингиз билан нақд пул олиб юришингизнинг ҳожати йўқ. 

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бир карта билан Ўзбекистонда ҳар қандай тўловларни амалга ошириб, банкоматлардан пул ечса бўлади, Россияга борганда эса бу карта “МИР”га айланади ва худда шу амалиётларни эркин бажариш мумкин бўлади. Қолаверса, мазкур карталарни исталган Ўзбекистондаги мобиль иловаларга улаб ишлатиш, “Uzcard-МИР” карталарига пул ўтказмаларини жўнатиш ҳам мумкин.

[gallery-4265]

Матбуот анжуманида тўловларни қабул қилишга мўлжалланган анъанавий терминаллар ўрнини эгаллаб бораётган янги “One Touch” технологияси ва унинг имкониятлари бўйича сўз юритилди.

Бугунги кунгача маълум бир савдо нуқталарида терминал ишламаётгани, қуввати йўқлиги, таъмир учун берилганлиги каби қатор баҳоналар рўкач қилиниб, аҳолидан нақд пул ундириш ҳолатлари кузатилади. Айни шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, нақдсиз ҳисоб - китоблар тизимини янада тараққий эттириш мақсадида “Туронбанк” Ўзбекистон молия блоги учун янги бўлган “One Touch” дастурини ишлаб чиқди ва кенг омма эътиборига ҳавола этди. У “Humo” пластик карточкаларида ишлайдиган бўлиб, NFC тизими мавжуд смартфонлар ёрдамида тўловларни қабул қилиш имконини беради. 

Яъни қўлингиздаги телефонга картани текказиш орқали сиз тўловларни қабул қилишингиз мумкин бўлади. Мазкур хизматга уланиш ҳозирча бепул ва, айниқса, етказиб бериш ва такси хизмати, кичик савдо нуқталарида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун қўл келади. Тўловлар ўтганлиги тўғрисидаги махсус чеклар эса электрон шаклда тақдим этилади.

Матбуот анжуманида айни вақтда мижозлар учун ажратилаётган истеъмол, микроқарз, ипотека, таълим, авто хариди учун мўлжалланган кредитлар бўйича ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Матбуот анжумани давомида кўпчиликда қизиқиш уйғотган маълумот бу янги ишлаб чиқилган “Даво” ва “Саёҳат” номли кредит турлари бўлди.

–Фуқароларнинг эҳтиёж ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, қолверса, банк кредит бозорининг ривожланиш тенденцияларини инобатга олиб биз янги 2 та кредит турини ҳам жорий этдик,–дейди Чакана хизматлар кўрсатиш департаменти директори ўринбосари Раҳимжон Маҳмудов. -Булар юқорида айтганларимиз, “Даво” ва “Саёҳат” номли кредит турларидир. Тасаввур қилинг, зудлик билан Ўзбекистондаги маълум бир клиникаларда даволанишингиз ёки яқинларингизнинг физиологик ҳолатини санаторияларда яхшилашингиз керак бўлиб қолганда, биз 3 йилгача бўлган муддатга, йиллик 24 фоизда, бошланғич тўловсиз 50 млн. сўмгача кредит ажратишимиз мумкин. 

Маблағ шартнома асосида тиббиёт муассасасининг ҳисоб- рақамига пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Шунингдек, оилавий, дўстлар билан ёки асалойини ўтказиш учун чет элга сафар қилишни режалаштирганлар учун ҳам “Саёҳат” номли кредитни ишга туширдик. Сиз ўзингиз маъқул кўрган тур – фирма билан манзилларни танлайсиз, биз эса 5 миллиондан 21 миллион сўмгача молиявий кўмак берамиз. Мазкур кредит фоизи 26 фоиз ва 2 йилгача бўлган муддатга 2 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади. Кредит туристик фирманинг ҳисобрақамига пул ўтказиш йўли билан берилади.

Берилган маълумотларга қараганда, жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, “Туронбанк” АТБ томонидан аҳоли эҳтиёжлари учун қарийб 480 млрд. сўм миқдордаги чакана кредитлар ажратилган ва бу ишлар жадал суръатларда давом этмоқда.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига батафсил жавоб олишди. 

Реклама ҳуқуқи остида   

Шаҳноза Маматуропова, Нишонбек Абдувоитов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Туронбанк” АТБ аҳоли учун қарийб 480 млрд. сўм миқдордаги чакана кредитлар ажратган