21 ноябрь — Бутунжаҳон телевидение куни

Инсоннинг турли неъматларга бўлган иштиёқи каби ахборот олишга ҳам эҳтиёжи мавжуд. Айниқса бугунги технологик тараққиёт даврида маълумотлар олишдан узилиш гўё ҳаётда ёлғизлатиб қўйилган билан баробар бўлиб қолмоқда. Бугун ё сиз ахборотни қидира бошлайсиз ёки ахборот сизни қидириб топади.

Гарчи интернет воситалари онгимизни қамраб олаётган бўлса-да, телевидениесиз ҳаётни тасаввур этиш қийин. Телевидение тариxи эса деярли бир асрга тенг. Шу боис 1996 йилда Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеяси илк маротаба Бутунжаҳон телевизион форумини ташкил этиш ҳақида қарор қилиб, тадбир ўтказилган сана 21 ноябрни “Xалқаро телевидение куни” деб эълон қилди. 

Гарчи дунёнинг кўпгина мамлакатларидаги соҳа вакиллари бу кунни байрам сифатида нишонласа-да, бошқа барча айёмлар каби шу куни ҳам улар жавлон уриб ишлайдилар. 

Дарвоқе, кўплаб манбаларда телевизорнинг ватани дея пойтаxтимиз Тошкент эътироф этилган. Электрон телевидение тизими 1928 йилда тошкентлик икки кашфиётчи Б.Грабовский ва И.Белянский томонидан яратилган. Тажриба сифатида қўлланилган илк телевизион ускуна ўша пайтда “телефот” деб номланган. Бугун эса ахборот узатиш тармоқлари такомиллашди. Телеканаллар янгилик ва турли ҳодисаларни ёритишда рақобатда илғорлашмоқда. Умуман, бугун телевидениенинг жамиятдаги маънавий ўрни, мақсадлари хусусида мамлакатимизда фаолият юритаётган соҳа мутахасисларининг фикрлари билан қизиқдик. 

Воҳид Луқмонов, “Madaniyat va ma’rifat” телеканали директори:

– Телевизор инсоният тарихидаги энг муҳим кашфиётлардан бири, десак, янглишмаймиз. Телевидение оммавий ахборот воситаси сифатида, қарийб 90 йилдирки, таъсир доирасининг юқорилиги, тезкорлиги, тарқалиш ҳудудининг кенглиги билан пешқадам бўлиб келади. 

67 йиллик тарихга эга Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, у қайси даврда бўлмасин, халқимизнинг маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутгани шубҳасиз. 

Бугун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида 26 теле ва 16 радиоканал фаолият кўрсатмоқда. Телеканалларнинг тўлиқ рақамли форматга ўтиши кўрсатувлар сифатини тубдан ўзгартирди.

Юксак салоҳиятли ижодий жамоага, юқори телевизион технологиялар ва катта тажрибага эга МТРК оиласининг аъзоси ўлароқ “Madaniyat va ma’rifat” телеканали ҳам жамиятда ўз ўрнини топган.

“Madaniyat va ma’rifat” телеканали юксак бадиий салоҳиятга эга кўрсатувлар тайёрлаш, янги лойиҳаларни йўлга қўйиш, жонли эфирлар сонини ошириш, турли интерфаол усуллардан, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали томошабин қалбига йўл топишга интилмоқда. Барча вилоятларда, яқин қўшни давлатларда “Madaniyat va ma’rifat” телеканалининг ўз мухлислари борлиги бизни қувонтиради ва янада сидқидилдан ишлашга, ижод қилишга ундайди.

Интернет ТВ анъанавий телевидениени ортда қолдиришга ҳаракат қилаётган, босма оммавий ахборот воситаларининг фаолияти кескин қисқариб бораётган, ижтимоий тармоқлар анъанавий журналистика ўрнига даъвогарлик қилаётган бир пайтда оломон истаги ортидан эргашиш керакми ёки юксак миллий-маънавий талаблар асосида томошабин эътибори учун курашиш керакми, деган жиддий савол пайдо бўлади. 

Шу ўринда эътироф этиш керакки, йиллар давомида ҳар бир хонадонга эзгу тилаклар билан кириб борган, ўз кўрсатувлари, эшиттиришлари орқали миллий маънавиятимизни асраб-авайлашга, янада юксалтиришга катта ҳисса қўшган ўзбек телевидениеси бугун ҳам ўз олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажариб келмоқда.

Ғофир Жамолов, “Дунё бўйлаб” телеканали бош муҳаррири: 

– Бугун интернет ривожланиб, қўлимиздаги уяли телефон орқали нафақат хабарларни ўқиш, балки бирор фавқулодда воқеа ёки кўпчиликни қизиқтирган мавзуларда видеолавҳаларни кўриш одатий ҳолга айланиб қолган бўлса-да, ҳар бир жамиятда анъанавий телевидениенинг ўрни ва роли бор ва бўлади ҳам. Боиси, ҳар бир жараён ёки ҳолатни ёритиш, у ёки бу ҳодиса, воқеа ҳақида томошабинга ҳаққоний, тўлақонли ва таҳлилий маълумотларни телевидение етказади. 

Бунда албатта, маънавий омил муҳим ўрин тутади. Чунки, телекўрсатувларда кўтарилаётган мавзулар ҳар қайси жамиятда яшаётган халқ ва миллатнинг қадрияти, ҳуқуқи, эрки, шаъни, эътиқоди, урф-одат ва анъаналарини ҳурмат қилган ҳолда ёритилади. Табиийки, бу жараёнда аҳоли, айниқса ёшларнинг маънавий, ахлоқий, тарбиявий жиҳатларига устувор вазифа сифатида эътибор қаратилади. 

Яна бир муҳим жиҳат. Бугун мамлакатимизда кечаётган оламшумул ўзгаришлар, бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари, ислоҳотлар, юксалиш, ривожланиш, фаровон ҳаёт, бир сўз билан айтганда, тараққиётга эришиш одимларини телевидениечалик бошқа оммавий ахборот воситалари тўлақонли ёритиб бериши мушкул. Демак, ТВ бўлган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади. 

Бугун томошабинда танлов имконияти катта. Ахборот олиш, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий мавзулардаги кўрсатувлар ёки кўнгилочар дастурлар, кино, сериалларни томоша қилиши учун давлат ва нодавлат каналлари ранг-баранг дастурларни тақдим этмоқда. 

Ўзим фаолият юритаётган “Дунё бўйлаб” телеканали ҳақида тўхталадиган бўлсам, ҳамкасбларимиз, барча ижодий-техник ходимлар замон билан ҳамнафас бўлиш, талабчан ва нозик дидли томошабинга манзур бўладиган дастурлар тайёрлашмоқда. 24 соат давомида рус тилида эфир олиб борувчи мамлакатдаги ягона телеканалимизда туризм, экология, гўзал ва бетакрор табиатимиз, юртимизда истиқомат қилаётган 130дан зиёд миллат ва элат ўртасидаги дўстона муносабатлар кўрсатувларимизнинг бош мавзуси ҳисобланади. 

Ижодкорларимизнинг пойтахтимиз ва республикамизнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган халқаро анжуманлар, фестиваль ва байрам тадбирларидан тўғридан-тўғри эфирга чиқиши, энг муҳим янгиликларни биринчилардан бўлиб томошабинларга етказишига оддий иш жараёни сифатида қаралмоқда. 

– Телевидение фаолияти йўлга қўйилганига 100 йилдан ошди. Бу вақт мобайнида мазкур соҳа шу қадар тараққий этиб бордики, чин маънода ахборот майдонининг ядросига айланди, – дейди "Нурафшон" телеканали директори Олимжон Бегалиев. – Дунёда ахборот ҳужуми, хуружи каби жумлалар пайдо бўлди. Бугун телевидение ходимлари кириб бормаган соҳа, манзил-у, макон қолмади ҳисоб. Аввало унутмаслик лозимки, телевидение таълим, тарбия, маънавият, маърифат ўчоғи бўлиш баробарида мамлакатнинг иқтисодий масалаларига бевосита таъсир этувчи муҳим куч ҳамдир. 

Зоҳид Каримов, “Спорт” телеканали директори:

– Телевидение маданий-маънавий ҳаётимиз кўзгусидир. Ахборот алмашинуви тобора глобал аҳамият касб этаётган бир пайтда кундалик ҳаётимизни унинг тезкор, оммабоп ва жозибадор ахборотларисиз, муҳим маълумотларисиз тасаввур эта олмаймиз. 

Ижтимоий тармоқ имкониятлари телевидениенинг ҳам имкониятларини, аудиториясини ҳамда қамровини бир неча баробарга кенгайтириб юборди. Тасвир ва овоз уйғунлигидаги аудиовизуал реаллик ҳаётимиздан чуқурроқ ўрин олмоқда. Айни пайтда спорт оламига дахлдор маҳаллий, минтақавий ва халқаро миқёсдаги тадбирларга оид энг сара янгиликларни, мусобақа ва беллашувлар шарҳи, таҳлилини ЎзМТРКнинг “Спорт” телеканали орқали тезкорлик билан намойиш этишдан ғурур туямиз. Хусусан, бу борада кўпсонли техник ва ижодий ходимларимизнинг туну кун меҳнат қилмоқда. 

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томошабинда танлов катта: жамиятда анъанавий телевидениенинг бугунги ўрни ва вазифалари қандай?