Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор тузилмалари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Янгийўл туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Хабарда қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти, Янгийўл тумани хонадонларининг бири белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Кўздан кечириш натижасида, хонадон томорқасида 208 тупда 550 дона бошоқ кўкнори ўсимлиги ва яшаш хонадонидан тахминан вазни 50 гр. бўлган кўкнори ўсимлиги уруғлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқасида кўкнори етиштираётган хонадон аниқланди