Маълумки, куз-қиш мавсуми олдидан аҳолининг табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланганлик даражаси соҳа ходимлари томонидан ўрганилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилади.

Ўтган йиллар давомида, табиий газ етиб бормаган ҳудудларда яшовчи аҳолини ўз вақтида суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида қатор муаммолар кузатилган. Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти ташкил этилиб, жойларда суюлтирилган газ етказиб бериш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан вилоятнинг олис тоғли ҳудудларида яшовчи аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ баллонлари махсус йўл танламас “Камаз” ва “MAN” русумли автотранспорт воситалари орқали ўз вақтида етказиб берилмоқда. Жараёнда қўшимча айланма маиший газ баллонлари йиғиб олиниб, шу заҳотиёқ истеъмолчиларга газ тўлдирилган бошқа газ баллон берилмоқда. Бунинг натижасида истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб беришда муддат 50 кундан 40-35 кунгача қисқарибгина қолмай, иқтисодий жиҳатдан автоуловларнинг кунлик босиб ўтадиган масофаси ва ёқилғи сарфи 1,5-2 баробарга қисқаришига эришилди. Олис тоғли қишлоқ аҳолиси эса бундан мамнун.  

[gallery-4360]

Таъкидлаш жоиз, Сариосиё туманининг тоғли Чош маҳалласи аҳолисига ҳам соҳа ходимлари томонидан қулайлик ва зарур шарт-шароитлар яратилиб келинмоқда. Ушбу маҳалла туман марказидан 120 км узоқликда жойлашган. Қишлоқда 292 хонадон мавжуд бўлиб, ушбу хонадонларга “Сариосиё туман газ” газ таъминоти бўлими томонидан маиший газ баллонлари етказиб берилмоқда.

Вилоятда мавжуд 427 мингдан ортиқ маиший газ баллони истеъмолчиларининг барчаси учун ID  карталардан фойдаланиш имконияти яратилган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тоғли ҳудудлар аҳолиси суюлтирилган газ билан таъминланмоқда