Туғма маймоқлик энг кўп учрайдиган ортопедик нуқсон бўлиб, ер юзида ҳар 1000 чақалоқдан 4 нафари шу дард билан дунёга келади. Мутахассислар буни гўдакнинг она қорнидалигида болдир мушаклари ривожланмай қолиши билан изоҳлайди. Энг ёмони, бепарволик, кеч ташхис ёки нотўғри муолажа оқибатида мазкур нуқсон келгусида ногиронликни келтириб чиқаради.

Замонавий тиббиёт ютуқлари эндиликда бу нуқсонни жарроҳлик аралашувисиз, тез, осон ва самарали даволаш имконини бермоқда. Хусусан, юртимизда ҳам.    

– Яқин йилларгача туғма маймоқликни муолажа қилишда қўлланилган анъанавий усуллар етарли натижа бермаган, ҳатто кўп ҳолларда оғир асоратларни ҳам келтириб чиқарган, – дейди Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов. – Энди эса хавотирланишга ҳожат йўқ. Муассасамизда бу касалликни илғор хорижий давлатларда қўлланилаётган понсети усулида даволашни ўзлаштирганмиз. Ушбу амалиёт, аввало, юқори самара беради. Кам инвазив. Бемор учун катта қийинчилик туғдирмайди ва сарф-харажатлар нархи ҳам анча арзон. Тузалиш муддати эса қисқа ва энг муҳими, асоратсиз. Шу билан бирга, беморни муолажадан сўнг реабилитация қилишга эҳтиёж йўқ.    

Шифокорнинг қайд этишича, ҳозир марказда бу амалиёт уч босқичда бажарилмоқда. Илк босқич гипслаш амалиётидан иборат. Бунда беморнинг тиззаси 90 градус букилган ҳолда бутун оёқ узунлиги бўйлаб гипс боғламлари қўйилади ва улар ҳар 5-7 кунда узлуксиз алмаштириб борилади. Иккинчи босқичда маймоқликка хос асосий нуқсон – ахилл пайи калталиги бартараф этилади. 

Пайни узайтириш жараёни терини кесмасдан, наркозсиз ва чоксиз амалга оширилади. Бу амалиётдан кейин бемор оёқларига яна 3 ҳафта давомида гипс боғлами қўйилади. Сўнгги босқичда маймоқ оёққа махсус мослама – брейслар тақилади. Бу касаллик қайталанишининг олдини олишга хизмат қилади. Мазкур жараён давомий бўлиб, бемор дастлабки 3 ой ичида сутканинг 23 соатида мазкур мосламани тақиб юриши зарур. Кейинчалик ушбу миқдор босқичма-босқич камайтириб борилади. 

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида биргина жорий йилнинг ўтган даврида 600 нафар бемор понсети усулида даволаниб, туғма маймоқликдан халос бўлди.    

ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ютуқлари: Ўзбекистонда туғма маймоқликдан халос бўлиш имкони яратилди