Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Андижон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига зарур тиббий ускуналар билан таъминланган 10 дона “Volkswagen Caddy” русумли автомобиль топширилди.

– Ушбу транспортлар тизимнинг тез ҳамда сифатли фаолиятини таъминлайди, - дейди вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Салоҳиддин Юсупов. – Инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш имкони кенгаяди. Шу боис тизимда ахборот-коммуникация технологиялари, илмий-техник воситалар, замонавий транспорт, тиббий техникаларни қўллашга катта аҳамият қаратилмоқда.  

Ушбу автомашиналар реанимацион аппаратлар билан жиҳозланган бўлиб, тез ёрдам бригадалари дислокациялари аҳоли яшаш жойларига яқинлаштирилди. Натижада хизматнинг кечикиб келиши 10 фоиздан 1,2 фоизгача қисқарди.  

[gallery-4076]

Мазкур тежамкор, ҳаракатни тўхтатмай туриб беморга тегишли ёрдамни кўрсатувчи реанимобиллар ҳозирда фаолият кўрсатаётган “Damas” транспортларига алмаштирилади.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тез тиббий ёрдам бўлимига “Volkswagen Caddy” машиналари топширилди