Жаҳон матбуоти Ўзбекистон ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатиш мақсадида Халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби ташкил этилгани Малайзия оммавий ахборот воситалари эътиборини тортди.

The New Straits Times” газетасида чоп этилган “Ўзбекистон афғонларга ёрдам беришга тайёр” номли мақолада ушбу ташқи сиёсий ислоҳот жаҳон ҳамжамияти, жумладан, БМТ ва бошқа шу каби халқаро ташкилотлар бирлашувига замин яратаётгани алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Муаллиф материалда Термиз орқали ўтаётган гуманитар кўмак Афғонистон аҳолисини зарурий маҳсулотлар билан таъминлашга қаратилганини шарҳлаган. Минтақада давом этаётган оғир гуманитар вазият бутун дунё, айниқса, Марказий Осиё давлатлари учун ташвиш уйғотаётгани, афғон халқи жиддий ижтимоий-иқтисодий муаммоларга дуч келаётгани қайд этилган.

Bernama” миллий ахборот агентлиги “Ўзбекистон Малайзия гуманитар ташкилотларига Афғонистонга ёрдам бериш учун ўз марказидан фойдаланишни таклиф қилмоқда” сарлавҳали мақоласида давлатимиз раҳбари халқаро ҳамжамият эътиборини ушбу муҳим масалага қаратганини ёзади.

Агентлик сайтида инсонпарварлик юкини тизимли ва марказлаштирилган тарзда етказиб бериш мақсадида Сурхондарё вилоятидаги “Термиз юк маркази” логистика терминалига халқаро кўп функцияли транспорт мақоми берилгани маълум қилинган.

Шунингдек, “Sinar Harian ва “The Sun Daily газеталарида ҳам халқаро хаб тўғрисида мақола берилган.

– Ушбу марказ зарур инфратузилмага эга – халқаро аэропорт, дарё порти, темир йўл ва Афғонистон билан боғловчи автомобиль йўлларини бирлаштиради, – дейилади иккала нашр тарқатган ахборотда.

Халқаро марказ ташкил этилиши жаҳон ҳамжамиятининг афғон масаласидаги манфаати ва саъй-ҳаракатига мос келиши айтиб ўтилган. Энг муҳими, афғон халқига зарурий товарларни етказиб бериш, гуманитар инқирозни бартараф этишда самарали ёрдам кўрсатади, дея хулоса қилган Малайзия ахборот агентликлари.

Беҳруз Худойбердиев тайёрлади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термиздаги халқаро транспорт-логистика маркази Малайзия ахборот агентликлари эътиборида