Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи якунларидан келиб чиқувчи устувор вазифалар қизғин муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ташриф давомида йирик мега лойиҳаларнинг ишга туширилиши, тадбиркорлик субъектлари, аҳолининг турмуш шароити билан танишди. Хусусан, Бойсун туманида барпо этилаётган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ-кимё мажмуаси қурилиши ҳамда Сариосиё тумани Себзор маҳалласидаги фермер хўжалиги ва тиббиёт пункти фаолияти билан танишди. Шунингдек, кейинги йилларда қуввати 30 мегаваттдан 175 мегаваттга ошган "Тўпаланг" гидроэлектр станцияси фаолиятини ўрганди. “Зарчоб-3” кичик ГЭС қурилишига старт берди ҳамда Сурхондарёда ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳасининг биринчи босқичини ишга туширди.    

Сурхондарё вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда ерости ва ерусти бойликларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш ва саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳаларини ривожлантириш, сувдан самарали фойдаланиш каби масалалар муҳокама қилинди ва галдаги вазифалар белгилаб берилди.    

Фракция йиғилишида депутатлар Президентимизнинг мазкур ташрифи давомидаги белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда парламент ва депутатлик назоратидан самарали фойдаланиб, фаол иштирок этиш лозимлигини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, партия ва фракция олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.  

Шунингдек, йиғилишда “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қизғин муҳокама қилинди.    

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджет даромадлари ва харажатлари, давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси даромадлари прогнози ва харажатлари, Республика бюджетининг, маҳаллий бюджетларнинг даромадлари прогнози ва харажатлари, айрим тўловлар ставкалари, бюджет даромадларини шакллантиришнинг, давлат харажатларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари кўзда тутилган.

Депутатлар 2024 йилга мўлжалланган давлат бюджетини партия электорати манфаатлари асосида ҳар томонлама таҳлил қилиб, иқтисодиётни модернизациялашни рағбатлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини алоҳида қайд этди.    

Муҳокамаларда фракция аъзолари давлат бюджетининг асосий параметрлари жой олган ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини билдирди.    

Қизғин муҳокамалардан сўнг келгуси йилга мўлжалланган Бюджетнома лойиҳаси маъқулланди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташриф давомидаги вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатиш муҳим