Бу ҳақда Қашқадарё вилоятидаги судлар раислари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилди.

Судялар томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида Қашқадарё вилоят, туманлараро ва туман (шаҳар) судларига 11 минг 487 та мурожаат келиб тушган. Маълумотларга кўра, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 минг 375 тага кўпайган.

Мазкур мурожаатларнинг 1 минг 410 таси умумий мурожаатлар, 4 минг 771 таси шахсий ва сайёр қабуллар жараёнида келиб тушган бўлса, 5 минг 168 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналари орқали, 30 таси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали, 108 таси Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.

[gallery-4810]

Мурожаатларнинг 2 минг 497 таси суд қарорлари, 476 таси суд ҳужжатлари ижроси, 8 таси суд ҳужжатини вақтида ололмаётгани, 72 таси судьяларнинг хатти-ҳаракатлари, 12 таси суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари, 12 таси мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги, 87 таси ишнинг вақтида кўрилмаётганлиги, 8 минг 56 таси бошқа масалалар бўйича келиб тушган аризалардир.

Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра, 141 таси қаноатлантирилган, 11 минг 66 тасига тушунтириш берилган, 51 таси тааллуқлилигига кўра қуйи судларга юборилган, 168 таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилган, 7 таси аноним мурожаатлар бўлганлиги боис кўрмасдан қолдирилган, 1 таси рад этилган. Шунингдек, 46 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар суд-ҳуқуқ соҳасида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судларга ўтган 9 ойда 12 мингга яқин мурожаат бўлган