Аҳолига, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда, судларга мурожаат қилишда енгилликлар ҳамда қулайликлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан судларга мурожаат қилинганда тўланадиган давлат божининг миқдорини камайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.  

Унда суд иш юритишни тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатганда, тўланган давлат божининг 50 фоизи қайтарилиши белгиланмоқда.  

Фуқаролик ишлари бўйича судга мулкий тусдаги даъво аризалари билан мурожаат қилинганда жисмоний шахслар даъво баҳосининг 1 фоизи, юридик шахслар 2 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши белгиланмоқда. Жисмоний ва юридик шахслар бир хил миқдорда, яъни даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида давлат божи тўлаб келмоқда.    

Иқтисодий судларда мулкий тусдаги даъво аризаларидан ундириладиган давлат божларининг табақалаштирилган миқдорлари белгиланмоқда. Бунда даъво баҳосининг 2 фоизидан 0,5 фоизигача табақалаштирилган миқдорлар белгиланмоқда.  

Юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектлари маъмурий судларга ариза беришида давлат божи ставкаси 2 бараварга камайтирилмоқда.  

Мулкий тусдаги даъво аризалари суд томонидан кўриб чиқилганлиги учун ундириладиган давлат божларининг юқори миқдорининг чегараси белгиланмоқда. Аввал ундириладиган давлат божларининг юқори чегараси белгиланмаган эди.  

Солиқ органлари қарори устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан уч йил ичида судга берилиши мумкинлиги белгиланмоқда. Бу муддат амалда уч ойни ташкил этади.  

Қонун лойиҳасида кўзда тутилган енгилликлар вақти келиб кучга кириши аҳоли манфаатларига хизмат қилади. Лойиҳанинг янада такомиллашиши эса билдириладиган таклифларга ҳам боғлиқ.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судда давлат божи миқдори камайтирилмоқда