Қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахс фош этилди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жорий йилнинг 16 май куни алкоголь маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг фаолиятига чек қўйиш мақсадида Когон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Натижада “Алан Марям” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, фуқаро Г.А. ўзига қарашли савдо дўконида 31 дона жами 955 минг сўмлик қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Бухоро вилояти ИИБ эксперт криминалистика марказининг хулосасига асосан, ушбу алкоголь маҳсулотларининг акциз маркалари қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сохта маҳсулотлар савдосига чек қўйилди