Бугун озод ва обод юртимиз янада чирой очмоқда. Айниқса, вилоят, туман, шаҳарлар, чекка-чекка ҳудудларида барпо этилаётган юртимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилувчи янги-янги иншоотлар ҳар қандай кишини қувонтиради.

Тан олишимиз керак, бу каби бунёдкорлик ишлари кўлами йилдан-йилга ортиб бормоқда. Чунки улуғ меъмор, бунёдкор соҳибқирон Амир Темур авлодлари томонидан айни кунда кўплаб муҳташам ва кўркам бинолар қурилаётганлиги айни ҳақиқат. Тарихчи Шарафиддин Али Яздийнинг баён этишича, Амир Темурнинг “Ободончиликка ярайдиган бирон қарич ернинг ҳам зое бўлишини раво кўрмасди”. Унинг “Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим”, деган сўзлари фикримизга далилдир.

Андижон вилоятида ҳам кейинги йилларда кўплаб қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижон шаҳарининг Бобур шоҳкўчасини боғловчи автомобиль кўпригини қуриш лойиҳаси билан танишиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди.

Ана шу топшириқлар, қолаверса, кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан узунлиги 695 метр, йўл ўтказгич қисми 26 метр, энг баланд нуқтаси 10 метр бўлган мазкур иншоот янги технологиялар асосида барпо этилиши кўзда тутилган.

Умумий лойиҳа қиймати 250 миллиард сўмга тенг мазкур кўприк қурилиши муносабати билан ушбу ҳудуддаги 1,8 гектар ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйиладиган бўлди, ушбу ер участкаларида жойлашган фуқароларнинг турар-жой бинолари бузилишга тушди.

Маълумки, ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тағрисида”ги қарори билан тасдиқланган низомга асосан тартибга солинади.

“Снос” — бу русча сўз бўлиб, “бузиш, бузилиш” деган маънони билдиради. Аниқроқ қилиб айтганда, “снос” деганда жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларга эгалик қилиш, доимий фойдаланиш ёки вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб қўйилиши натижасида ушбу ер участкасида қурилган кўчмас мулкларнинг бузилиши тушунилади.

Ўтган қисқа вақт мобайнида амалдаги қонунчилик талаблари асосида Андижон шаҳар Бобур шоҳкўчаси автомобиль йўлини туташтирувчи кўприк қурилишининг ҳимоя ҳудудидаги бузилишга тушган 72 та хонадон эгалари билан очиқ муҳокама ўтказиш, компенсация пулларини тўлаш юзасидан вилоят ҳокимлиги штаби ташкил этилиб, снос жараёни қонунийлигини таъминлаш ва фуқароларга ҳуқуқий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида адлия ходимлари, шунингдек, 10 нафар нотариус жалб этилди.

Қонун ҳужжатларига қатъий амал қилган ҳолда Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг қарори асосида ҳокимлик ва мулкдор ўртасида очиқ муҳокама ўтказилиб, мулкдорларнинг ер участкасини давлат ва жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйилишига дастлабки розиликлари олингандан сўнг, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ер участкасини олиб қўйилиши ҳақида тегишли қарори қабул қилинди. 

Шундан кейин Андижон шаҳар ҳокимлиги мулкдорлар билан келишиш ишларини амалга оширди. Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланди. Ҳокимлик ҳамда мулкдорлар ўртасида икки томонлама келишув битимлари имзоланиб, нотариал тартибда тасдиқланди.

Ҳокимлик томонидан 72 та хонадон эгаларига бозор қийматида баҳоланган нарҳларда 30 миллиард сўм миқдорида компенсация пуллари уй бузилишидан аввал тўлиқ тўлаб берилди. 

Амалдаги тартиб бўйича кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади. Шунга кўра, мулкдорларга компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилгандан, турар-жой бинолари бўшатиб қўйилгандан сўнг адлия бўлимининг ижобий хулосаси асосида ҳокимнинг турар-жой бино-иншоотларини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Хулоса қилиб айтганда, қонун устуворлиги таъминланса, “снос” ишлари белгиланган тартиблар асосида амалга оширилса, бундан албатта, фуқаролар ҳам рози бўлади. Президентимиз таъкидлаганидек, бугун одамларни ҳаётидан рози қилиш ҳар бир давлат идораси, мутасадди ва масъул раҳбарлар зиммасидаги муҳим вазифалардан биридир.

Абдумутал ДАДАЖОНОВ,

Андижон вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Снос”лар қонуний бўлса, одамлар ҳам рози бўлади