1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Ҳар бир ёш авлодни ўз фарзандидек ардоқлаб, унинг тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидойи касб эгаларидир.

Келажак авлод, илмга ташна ўғил-қизларга билим бериб келаётган устоз ва мураббийлар байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан Сирдарё вилояти мусиқали драма театрига бир гуруҳ устоз-мураббийлар таклиф этилди. Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Президентимизнинг юртимиз ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Заҳматкаш ва меҳрибон устозларимиз учун вилоят мусиқали драма театри қошида ташкил этилган симфоник оркестрнинг театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди. Куй-қўшиқлар ижро этилди.

Соҳа ривожи учун камарбаста бўлган ходимлардан бир гуруҳига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сиздан бошланади асли тафаккур, азиз муаллим!