НООДАТИЙ ҚОНУНЛАР

Бирор давлатга борганда унинг қонунларини билмаслик у ерда ноқулай вазиятга тушиш ёки жаримага тортилишга сабаб бўлади. Давлатларнинг шундай қонунлари ҳам борки, улар мантиқсиз туюлиб, кулгили ва ноодатийлиги билан ажралиб туради. Бу нафақат сайёҳларнинг, балки маҳаллий аҳолини ҳам ўз ўрнида ҳайратга солади. Баъзан эса инсонлар норозилигига сабаб бўлади. Наилож давлат қонунида. У ернинг фуқаросимисиз ёки вақтинчаликка келган сайёҳмисиз, қонунларга бўйсунишга мажбурсиз.

Қуйида ана шундай ажойиб қонунлар ҳақида қисқача билиб оласиз.

Кулгили ва ноодатий қонунлари бўлган давлатлар рўйхатида АҚШ етакчилик қилади. Хусусан, Индиана штатининг алкоголь маҳсулотлари сотиладиган дўконларида газли, яхна ичимликлар сотиш тақиқланади. Қизиқ томони савдо пештахтасидаги ичимликларнинг қандай ҳароратда бўлиши штат маъмурияти томонидан тартибга солинади.

Гавайи штатига келган сайёҳларнинг гўзал табиатига бўлган эътиборини чалғитмаслик учун кўчаларда реклама баннерлари осилиши тақиқланган.

Иллинойс штатида каламушларни бейзбол таёғи билан уриш 1 000 доллар, Миннесота штатида кирланган балон шинали автомобиль билан шаҳарда ҳаракатланиш 2 000 доллар, Колорадода итларни ўлдирганлик учун 500 доллар жарима тўлашга мажбур қилинади.

Ғарбий Австралияда эса 50 килограмдан ортиқ картошкани сақлаш, сотиб олиш ёки сотиш жарима тортилишига сабаб бўлади. Бу қонун мамлакатда Британия империясига қарши олиб борилган озиқ-овқат уруши таъсирида пайдо бўлган.

Бундан ташқари мамлакатнинг жанубий минтақаларида никоҳ тўйи маросимини кимдир бузадиган бўлса, унга 10 минг доллар жарима солинади.

ОЗИҚЛАНТИРАСИЗ ВА ЖАЗОЛАНАСИЗ

Англиянинг Саффолк графлигида чағалайларга дон берган одам 3 минг долларга яқин жарима тўлайди. Худди шунга ўхшаш чеклов Италияда ҳам жорий этилган бўлиб, хусусан, Авлиё Марк майдонида кабутарларни озиқлантириш 600 евро, Сингапурда қушларга дон бериш 1 000 доллар жарима тўланишига сабаб бўлади. Қайд этиш керакки, айнан шу каби чекловлар дунёнинг кўплаб давлатларида жорий этиган.

Англиядаги ажабтовур қонунлардан бири кўчаларда гиламларни тозалаш соат 08:00 дан 18:00 гача тақиқланади.

Мамлакат кўчалари тозалиги давлат назоратида бўлган Сингапурда йўл-йўлакай ташланган ширинлик қоғози ҳам беэътибор қолмайди. Бу ернинг қонунларидан хабардор бўлмаган сайёҳ ёки беписанд фуқаро 1 000 доллар жарима тўлашга мажбур.

ҚОРДАН ЯСАЛГАН ТЎП ТОШГА ТEНГЛАШТИРИЛДИ

Бир неча йил аввал Бельгия қонунчилигида қорбўрон ўйнаш қатъиян тақиқланди. Қордан ясалган тўп тошга тенглаштирилди. Ушбу қонунбузарлик учун 100 евро жарима жорий этилди.

Канаданинг Сурис шаҳарида эса 75 сантиметрдан баланд бўлган қорбобо ясаш, Петролия шаҳарида ҳуштак чалиш, баланд овозда бақириш жаримага тортилишга сабаб бўлади.

Сайёҳлар қатнови кўп бўлган Мисрда аэропорт яқинида бинокль ишлатиш тақиқланган. Бу ҳолат қоидабузарни жосусликда айбланишига асос бўлади. Ушбу ҳаракат учун қоидабузар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Шу ўринда алоҳида қайд этиш керакки, бирор-бир давлатнинг халқ учун чиқарган қонун-қоидалари бошқаларга ноодатий туюлсада, хайратомуз бўлсада, ҳар ҳолда бундай қонунлар ўша миллат ва эллатларнинг этник келиб чиқиши, маданий қадриятларига асосланган бўлади.

Зуҳра МИРЗАБОЕВ, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сиз учун ҳайратомуздир, аммо бу қоидалар асосли