Орол денгизи фожиаси ҳақида ҳикоя қилувчи режиссёр Умид Ҳамдамовнинг “Шўрхок” фильми АҚШнинг “Environmental” фестивалида “Энг яхши операторлик иши” номинациясида ғолиб деб топилди.

Кинематография агентлиги ахборот хизматига кўра, ушбу фильм, мукаммал манзара излаб, қуриб қолган Орол денгизига борган фотосуратчи ҳақида ҳикоя қилади. Тиниб-тинчимас фотограф ўзига олдиндан қабр тайёрлатиб қўйган қорақалпоқ аёлини суратга олган вақтида инсон ва денгиз бир-бирига қанчалар чамбарчас боғлиқлигини англаб етади.  

Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Шўрхок” фильмининг лойиҳа муаллифи Азиз Абдуҳакимов, постановкачи режиссёр Умид Ҳамдамов, оператор Жаҳонгир Ибраҳимов. Фильмда бош ролларни Эркин Бозоров, Арзихан Науризова ва Алишер Акимов ижро этган.  

ЎзА  

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шўрхок” фильми “Энг яхши операторлик иши” номинациясида ғолиб бўлди