
Бирлашган Араб Амирликларида шахмат бўйича олтинчи бор ўтказилган “Sharjah Masters-2023” халқаро турнирида юртимизнинг ёш шахматчилари муваффақияли иштирок этди.
Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ҳусан Турдалиев раҳбарлигида қатнашган жамоамиз “Sharjah Masters-2023” мусобақалари якунида 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

30 та давлатдан 200 нафар шахматчи ғолиблик учун кураш олиб борган турнирнинг “Challengers” гуруҳида терма жамоамиз аъзоси Ортиқ Неъматов 6,5 очко тўплади ва фахрли учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақанинг "Futures” гуруҳида кучлилар сафидан жой олишга ҳаракат қилган Зилола Актамова 9 турда 7 очко тўплаб, бронза медалини қўлга киритди.
“Sharjah Masters-2023”нинг "Masters” гуруҳида мамлакатимизнинг тажрибали шахматчиларидан Жаҳонгир Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Воҳидов ва Шамсиддин Воҳидов қатнашган бўлса, улар орасида Нодирбек Ёқуббоев 5,5 очко билан 78 нафар гроссмейстер орасида 11-ўриндан жой олди.
Т.Рўзиев,
ЎзА