Бугунги кунда Фарғонадаги энг долзарб масала – аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш ҳисобланади. Вилоят аҳолиси сони ва унинг ўсиш суръати бўйича мамлакатимизда энг юқори ўринларни эгаллайди (аҳоли сони 3 миллион 850 минг).

Шавкат Мирзиёев вилоят сайловчилари билан учрашувда ҳудуд аҳолисига шарт-шароит яратиб бериш, бунинг учун ҳар бир маҳаллани зарур инфратузилма билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Бу борада ҳал қилиниши зарур бўлган қатор йўналишларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, бугунги кунда вилоятда 20 мингга яқин оила уй-жойга муҳтож. Ҳар йили 30 мингдан зиёд янги оила ташкил бўлмоқда, ўз навбатида, уй-жойга бўлган талаб ҳам ошмоқда.

Сўх,  Олтиариқ,  Тошлоқ,  Қувада ичимлик суви таъминоти даражаси  50 фоиздан паст. Риштон, Бешариқ, Қўштепа, Ёзёвон,  Ўзбекистон туманларида ҳам аҳвол яхши эмас.

Вилоятда канализация ва иссиқлик таъминоти тизимлари  етарли ривожланмаган. Фарғона,  Қўқон,  Марғилон  ва Қувасой шаҳарларининг марказлашган иссиқлик таъминоти тизими, кўплаб йиллар маблағ ажратилмагани оқибатида издан чиққан.

Шунингдек, 9 минг километр ички йўллар  таъмирталаб аҳволда.

Сўнгги беш йилда вилоятда электр энергияси истеъмоли 1,3 баробарга ошгани боис, электр тармоқлари, трансформатор  

ва подстанцияларнинг 40 фоизи таъмирга муҳтож.

Аҳолида турли сурункали касалликлар мавжуд. Бундан ташқари,  236 та мактабнинг юкламаси қувватларидан анча юқори.

Яна бир муҳим масала  – вилоятда 160 мингдан зиёд аҳоли ишсиз бўлиб, ҳар йили меҳнат бозорига  қўшимча 50 минг нафар ёшлар  кириб келмоқда. 110 минг оила  доимий даромад манбаига эга эмас.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг долзарб муаммоларига тўхталди