Келгуси беш йилда Фарғона вилоятида жами 30 минг квартирали 700 та кўп қаватли уйлар қурилади. Бу – олдинги йилларга нисбатан 3 баробар кўп, дегани.

Бунда 2,5 мингта уй-жой оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ёлғиз аёллар, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга берилади.

Шунингдек, келгуси беш йилда 14 мингдан зиёд оилага ипотека кредити бўйича 680 миллиард сўмлик субсидиялар ажратилади.

Шу билан бирга, вилоят ҳудудларидаги эскирган 200 та 2-3 қаватли уйлар ўрнида, реновация дастурлари асосида 7-12 қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Бағдод тумани «Гулистон» маҳалласида барпо қилинган шаҳарча намунаси асосида Ёзёвон, Олтиариқ ва Фарғона туманларида ҳам камида 4-5 минг хонадонли «йўлдош» шаҳарчалар бунёд этилади.

Қўқон ва Марғилон шаҳарлари қўшни туманлар ҳисобига кенгайтирилади, 600 гектардан ортиқ ҳудудда йирик уй-жой массивлари ва саноат зоналари ташкил қилинади.

Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган замонавий «Эко шаҳар» барпо этилади. Бунда 25 қаватгача бўлган уйлар, ижтимоий инфратузилма объектлари, 70 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи бунёд қилинади.

Шаҳарда ҳар йили 1 миллиондан ортиқ дарахт экилиб, Фарғонанинг «яшил шаҳар» мақоми қайта тикланади.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев Фарғона аҳолисини уй-жой билан таъминлаш бўйича режаларини маълум қилди